Курашган телефонга тўймас! Дзюдочининг телефони кимоносидан тушиб кетди (видео)

Португалиялик дзюдочи Анри Эгутидзе телефон туфайли мусобақадан дисквалификация қилинди.
Спортчининг телефони кураш вақтида кимоносидан тушиб кетган. Видео YouTube порталидаги Judo каналида тарқатилди.
Эгутидзе Бокудаги «Катта Дубулға» мусобақасида иштирок этаётган эди. Ушбу мусобақа IJF World Judo Tour'нинг сара серияси сирасига киради. Ҳакамлар спортчи телефон билан татамига чиққанини ҳурматсизлик ўлароқ қабул қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter