Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея минимаркетлар сони бўйича Японияни ортда қолдирди

Жанубий Корея минимаркетлар сони бўйича Японияни ортда қолдирди

Фото: YesAsia

Жанубий Корея кундалик эҳтиёж молларини сотадиган дўконлар — минимаркетлар сони бўйича Японияни расман ортда қолдирди, деб хабар берди Business Korea.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда 55 641 та минимаркет бор, бу 2023 йил охирига нисбатан 73 тага кам, Жанубий Кореяда эса худди шу даврда 55 580 та минимаркет бўлиб, уларнинг қаторига ҳар йили 1 000 тадан кўп дўкон қўшилмоқда.

Япониядаги минимаркетлар сони 2021 йил январ ойида энг юқори чўққисига кўтарилган ва 55 911 тага етганди ва ўшандан буён 23 ой қаторасига қисқаришда давом этяпти. Бу пасайиш асосан аҳолининг қариши оқибатида юзага келган ишчи кучи танқислиги билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг