Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди – ИИВ ЙҲХХ

Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди – ИИВ ЙҲХХ

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда 1 майдан жарима баллари тизими жорий этилиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати берган маълумотга кўра, ҳозирда жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Шу боис, жарима балларини ҳисоблаш юқорида кўрсатилган санадан бошланмайди.

«Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади», – деб ёзади идора матбуот хизмати расмийси Зоир Йўлдошов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг