Жек Ма «катта танаффус»дан қайтди

Хитойлик машҳур тадбиркор, Alibaba ҳаммуассиси Жек Ма бир неча йиллик танаффусдан сўнг фаол ишга қайтди, деб хабар берди Bloomberg.
Хусусан, у компаниянинг сунъий интеллектга «бурилиши»ни қўллаб-қувватлади, шунингдек, рақобатчилар билан курашиш учун субсидияларга 7 миллиард доллар ажратиш қарори қабул қилинишида муҳим рол ўйнаган.
Экспертларнинг фикрича, Манинг қайтиши — «сигнал». Хитой ҳукумати маҳаллий технология компанияларига нисбатан сиёсатни юмшатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter