Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жерар Депардье Ўзбекистонда фильмда суратга тушади

Жерар Депардье Ўзбекистонда фильмда суратга тушади

Таниқли француз актёри Жерар Депардье ва “Буюк ипак йўли” лойиҳаси иштирокчилари Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм олишмоқчи. Фильм Францияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам намойиш этилади.

Фильм муаллифларининг фикрига кўра, бош қаҳрамон Жерар Депардье бутунлай янги қиёфа орқали томошабинларга Ўзбекистонга янги нуқтаи назар тақдим этади.

Кинокартина Ўзбекистоннинг энг ғайриоддий ва сирли жойлари — Амударё бўйидаги ноёб – ОКС Искандарияси, Будда ва Кушон ёдгорликлари, масалан, Фаёзтепа, Авлиё Дониёр ва уч пайғамбарнинг қабри ва бошқаларда суратга олиниши режалаштиришган.

“Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати барчага маълум. Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг ислом дини эзгулик, тинчлик, бунёдкорлик ва бағрикенглик дини эканини дунёга етказишда қилган саъй-ҳаракатлари мени таъсирлантирди. Ушбу мамлакатга сафаримни сабрсизлик билан кутяпман”, деган Жерар Депардье.

Фильм “Paris Premiere” телеканали орқали 2020 йил февраль-март ойларида намойиш этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг