Жиззахда йўловчи автобус ағдарилиб кетди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан «Жиззах-Дўстлик-Гагарин» йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.
Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас