Жиззахда бир оиланинг икки қизи ЙТҲ қурбони бўлди
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудидан ўтган «Ғаллаорол-Бахмал-Супа-Зомин» 4Р-41 йўлининг 29-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.
Вилоят ИИБ ЙҲХХ берган маълумотга кўра, Бахмал тумани Калтатой қишлоғида яшовчи 1991 йилда туғилган А.О «Cobalt» русумли автоуловини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар – 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси 2020 йилда туғилган И.К. ларни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.
Оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди ва 117-модда 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter