Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинди

Жиззахда даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинди

Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди.Бу хақда Жиззах вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими ва «H.Y.» МЧЖ мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, жамият ҳисоб-рақамига 2020-2021 йиллардаги даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 192 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг