Жиззахда ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди
Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди.
ДХХ Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Оқтош ота МФЙ ҳоким ёрдамчисини таъминотчи корхона томонидан қурилиши битказилмаган 10 та иссиқхона учун 330 млн. сўм маблағни тадбиркор ҳисоб-рақамига ўтказишда ёрдам бериши эвазига 2000 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олди.
У ушбу сумманинг 1000 АҚШ долларини ҳоким ўринбосарига тақдим этишини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter