Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, «Ҳудудгаз Жиззах» филиали қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи «Жиззах нефтгаз строй» МЧЖ раҳбари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 1998 йилда туғилган фуқарога Зафаробод тумани ҳудудида «Жиззах нефтгаз строй» МЧЖ номига балиқчилик фаолиятини ривожлантириш учун 10 йил муддатга ижара асосида ажратилган 40 гектар ҳамда ўзининг ерига туташ бўлган яна 24 гектар ер майдонини жами 800 млн сўмга сотишга келишган.
Келгусида давлат ўрмон хўжалиги балансидаги 130 гектар ер майдонини ўзининг юқори лавозимда ишловчи ваколатли танишлари орқали олиб бериши эвазига 10 минг АҚШ доллари беришни сўраган.
13 март куни Жиззах вилояти ИИБ ТҚХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхонада келишилган пуллардан 300 млн сўмини олдиндан бўнак сифатида олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Дўстлик тумани бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter