Жиззахда «Нексия-3» олиш учун 45 млн. «шапка» сўрашди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Арнасой туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «Айдардарётранс» ХК раҳбари Б. фуқаро Ш.нинг номига Жиззах шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали «Нексия-3» русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб беришга ёрдам бериши эвазига 45 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter