Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда яширилган икки қизалоқ онаси бағрига қайтарилди

Жиззахда яширилган икки қизалоқ онаси бағрига қайтарилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшаб келган оила турмушдаги келишмовчиликлар сабаб ажрашиб кетишди. Аммо, афсуски, аёл ота уйига қизларисиз қайтишга мажбур бўлади.

Кейинчалик она фарзандларини соғиниб, уларни олиб кетиш умидида бир неча бор собиқ турмуш ўртоғининг уйига борди. Лекин ҳар сафар уни эшик олдидан қайтаришди, ҳатто қизчаларни кўришга ҳам рухсат беришмади…

Она бу айрилиққа чидай олмади: судга мурожаат қилди. Суд қарори билан болаларни она тарбиясига топшириш ҳақида ижро ҳужжати чиқарилди ва МИБнинг Пахтакор тумани бўлими иш юритувига келиб тушди.

Ижро ҳаракатлари давомида эса қизчалар яширилгани маълум бўлди. Шу сабабли қидирув эълон қилинди.

Бошқарма қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида қизчалар Тошкент шаҳрида, амакисининг уйида экани аниқланди. Қизалоқлар келтирилиб, онаси бағрига қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг