Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жомбой туманига янги ҳоким тасдиқланди

Жомбой туманига янги ҳоким тасдиқланди

30 июль куни халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.

«Жомбой тонги» газетасининг хабарига кўра, унда ташкилий масала кўрилиб, туман ҳокими лавозимига Тўйчиев Ҳамза Хакимович тасдиқланди.

 Ҳ.Тўйчиев Самарқанд вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқандга ташрифи давомида Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров, уч сектор раҳбарлари – туман прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам ишдан олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг