Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жўқорғи Кенгес раиси Сенат аъзолигига сайланди

Жўқорғи Кенгес раиси Сенат аъзолигига сайланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат аъзолигига сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Айтилишича, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтган.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, А.Оринбаев август ойида Мурат Камаловнинг ўрнига Жўқорғи Кенгес раиси этиб сайланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг