Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий йилда тўлов-контракт суммалари оширилмайди

Жорий йилда тўлов-контракт суммалари оширилмайди

Жорий йилда тўлов-контракт суммалари оширилмайди. Таълим хабарларини ёритиб борувчи блогер Хушнуд Худойбердиев бу масалада Олий таълим вазирлиги расмийлари боғлангани ва улар бу маълумотни тасдиқлагани ҳақида ёзмоқда.

«Тез орада талабалар учун янги ўқув йилига онлайн шартнома олиш бошланади, шартномада ўтган йили тасдиқланган суммалар акс этади», – деб ёзади блогер.

Маълумот учун, ўтган ўқув йили учун тўлов-контрактлар миқдори борасида Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг