Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий йилдаги никоҳларнинг ҳар бештадан биттаси ажралиб кетган

Жорий йилдаги никоҳларнинг ҳар бештадан биттаси ажралиб кетган

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида, Статистика агентлигига кўра, Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони 184 461 тани ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 фоизга кам деганидир.

Ҳисобот давридаги никоҳдан ажралишлар сони эса 37 654 тани ташкил этган. Бу борада эса мазкур рақамларнинг ўтган йилга нисбатан 3,3 фоизга ортгани қайд этилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойида 1000 та никоҳга тўғри келадиган ажралишлар, яъни никоҳ мустаҳкамлиги коеффициенти 204,1 промиллени ташкил қилади.

Маълумот учун, 2023 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 36 млн 599,8 минг кишини ташкил этади. Шундан эркаклар сони 18 млн 422,9 минг кишини, аёллар сони эса 18 млн 176,9 минг кишини, шунингдек, шаҳар аҳолиси сони 18 млн 667,2 минг кишини, қишлоқ аҳолиси сони 17 млн 932,6 минг кишини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг