Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ COVID-19 келиб чиқиш версияси бўйича баёнот берди

ЖССТ COVID-19 келиб чиқиш версияси бўйича баёнот берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутасаддилари ва хитойлик олимларнинг биргаликдаги илмий фаолияти натижаларига кўра, коронавируснинг янги тури кўршапалаклардан одамга номаълум оралиқ ҳайвон орқали юққан бўлиши мумкин - бу ҳозирги кунгача ишончли назария. Бу ҳақда Газета.ru нашри  экспертлар хулосасига асосланиб хабар берди.

Қайд этилишича, мутахассислар лабораторияда яратилгани тахмин этилган COVID -19 версиясидан воз кечишган. Бироқ, ҳозирда улар инфекциянинг келиб чиқиши бўйича тадқиқотларни давом эттириш ниятида.

AP агентлиги олимларнинг тегишли ҳисоботини нашр этиш бир неча бор қолдирилганига эътибор қаратиб, бу жараён Хитойни ҳимоя қилиш ва уни пандемия айбдори деб атамаслик учун қилинган деган фикрга олиб келиши мумкинлигини айтиб ўтмоқда.

Шундай қилиб, мутахассислар COVID -19 кўринишининг тўртта асосий версиясини санаб ўтганлар. Улардан бири коронавирусни кўршапалаклардан одамларга оралиқ ҳайвон орқали юқтиришдир. Тахминларга кўра, бу калтакесаклар, мушуклар ёки қорақўзанлар бўлиши мумкин. Шу билан бирга, мутахассислар инфекцияни кўршапалаклардан одамга тўғридан-тўғри юқтиришнинг мумкин бўлмаган версиясини ҳам кўриб чиққанлар.

Шунингдек, мутахассисларнинг таъкидлашича, кўршапалаклар музлатилган овқатларга коронавирусни «қолдириши» мумкин.

Аввалроқ Bloomberg Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари Хитойда ҳайвон савдосини янги коронавирус пайдо бўлишининг мумкин бўлган сабаби деб аташгани ҳақида хабар қилган эди.

Мутахассислар фикрига кўра, касаллик тарқалишидаги асосий ўчоқ Ухандаги Хуанан денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозор бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг