Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистлар Жанубий Кореянинг 5G-тармоғини синаб кўришди

Журналистлар Жанубий Кореянинг 5G-тармоғини синаб кўришди

Фото: «CNN»

Жанубий Кореяда 5 апрель куни ишга туширилган 5G-тармоғининг тезлиги юқори, аммо ҳозирча унчалик ҳам ишончли эмас. Бу ҳақда «Regnum» ахборот агентлиги «Nikkei Asian Review» нашрига асосланиб хабар тарқатди.

«Nikkei Asian Review» журналистлари Жанубий Кореядаги 5G-тармоқни синаб кўришди. Маълумотлар узатиш тезлигини аниқловчи илова ёрдамида улар айни пайтда 5G-тармоқ аввалги стандарт (4G — LTE)га қараганда тўрт карра тез ишлаётганини аниқлашди: «Galaxy S10 5G» смартфони 193 мегабит/сония, «Galaxy S9 4G» эса «47 мегабит/сония кўрсаткични қайд этди. Аслида максимал кўрсаткичда 5G-тармоқ 4G дан 20 карра ва ундан юқорироқ тезликка чиқиши керак.

Журналистлар таъкидлашича, Сеул бўйлаб ҳаракатланганда тармоқ қоплами билан боғлиқ муаммо кузатилган — 5G стандартидаги алоқа мунтазам йўқолиб қолаверган.

Жанубий Кореядаги «SK Telecom» оператори маълум қилишича, 5G инфратузилмаси ҳали ривожлантирилади ва энг юқори тезлик ҳам ошади. Режага кўра, 2019 йили унинг тезлиги 2,7 Гб/сония, 2020 йилда эса 7 Гб/сонияга етказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг