Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Калмар ўйини» сериали «Netflix»га қанча даромад келтирди?

«Калмар ўйини» сериали «Netflix»га қанча даромад келтирди?

Фото: Фильмдан лавҳа

Жанубий Кореянинг «Калмар ўйини» сериали барча рейтинг ва рекордларни уряпти. Бир ой аввал чиққан ушбу лойиҳа ўзи старт олган майдон — «Netflix»га жуда катта даромад келтиради.

Ҳозиргача олинган маълумотлар таҳлили асосида экспертлар сериал «Netflix»га 891 млн. доллар келтиришини чамалашяпти. Солиштириш учун: бу «Калмар ўйини»га сарфланган 21,4 млн. доллардан 40 баравар кўп!

Сериалга уланган 132 млн. аккаунтдан 87 миллиони фаслни охиригача томоша қилган. Бу умумий кўрсаткичнинг 66 фоизини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг