Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камерунда 19 спортчи портлашдан жабрланди

Камерунда 19 спортчи портлашдан жабрланди

Камерунда оммавий югуриш мусобақаси пайтида портлаш юз берди. Унинг оқибатида 19 нафар спортчи жароҳатланди.

Мусобақада 529 нафар спорт иштирок этаётган бўлган.

Reuters хабарига кўра, ҳодиса мамлакат жануби-ғарбида спортчиларнинг маршрути бўйлаб содир бўлган. Манбага кўра, камида 19 киши жароҳат олган, уларнинг уч нафарига жарроҳлик ёрдами керак. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Хавфсизлик хизматлари ҳужум ташкилотчилари мамлакат жануби-ғарбий ҳудудларида Камерундан ажралиб чиқишга интилаётган сепаратистлар бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг