Каннаваронинг илк ўйинида Ўзбекистон Кувайтни енгди

ФИФА кунларидан ўрин олган Ўзбекистон - Кувайт халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу ўйин италиялик бош мураббий Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон термаси бош мураббийи сифатидаги илк дебют ўйини бўлди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида жамоа сардори Элдор Шомуродов ҳисобни очган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтиб Ҳожимат Эркинов ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.
Иккинчи бўлимда, 68-дақиқада жамоамиз фойдасига пеналти белгиланди. Аммо, Отабек Шукуров пеналтини аниқ ижро эта олмади.
Энди вакилларимиз 13 октябр куни Уругвайга қарши майдонга тушади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter