Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карлсен Самарқандда жаҳон чемпионига айланди

Карлсен Самарқандда жаҳон чемпионига айланди

Норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен 26-28 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Карлсен 13 раундда бирорта мағлубиятга учрамай (7 ғалаба ва 6 дуранг) 10 очко жамғарди.

Норвегиялик аввалроқ 2014, 2015, 2019 ва 2022 йилларда мусобақа ғолиби бўлган.

Иккинчи ўринни Словения вакили сифатида қатнашган россиялик Владимир Федосеев эгаллади. Унинг ҳисобида 9,5 очко (7 ғалаба, 1 мағлубият ва 5 дуранг).

Учинчи ўрин хитойлик Юй Янгига насиб этди – 9 очко (5 ғалаба ва 8 дуранг).

Карлсен аввалроқ Нодирбек Абдусатторов билан дуранг ўйнаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг