Кармана туманига янги ҳоким тайинланди
Кармана тумани ҳокимлигида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 15-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда асосий масалалардан бири сифатида янги тайинлов амалга оширилганлиги бўйича маълумот берилди.
Унга кўра, Болтаев Шохрух Шавкатович - Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Ш. Болтаев Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Манба: t.me


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter