Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кеча 422 киши хориждан келтирилди. Бугун Хитой, Миср ва Россиядан рейслар бўлиши кутилмоқда

Кеча 422 киши хориждан келтирилди. Бугун Хитой, Миср ва Россиядан рейслар бўлиши кутилмоқда

Коронавирус пандемияси даврида турли сабаблар билан хорижда бўлиб турган ватандошларимизни юртга қайтариш мақсадида чартер рейслар қатнови давом этмоқда. Жорий йилнинг 5 июнь куни Москва ва Минск шаҳарларидан жами 422 та киши Ўзбекистонга олиб келинди ва карантинга олинди.

6 июнь куни яна Хитой халқ республикаси ҳамда Миср Араб республикаси пойтахти Қохира ва Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳридан рейслар бўлиши кутилмоқда.

Хориждан келган юртдошларимизни карантин ҳудудларига етказиш ҳамда у ердан реабилитация марказларига олиб ўтишда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 10 дан ортиқ махсус автобуслари хизмат қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг