Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келажагингизни IT-Маркет билан яратинг!

Келажагингизни IT-Маркет билан яратинг!

Интернет технологиялари оламида меҳнат бозори тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. IT-Билимларини Ривожлантириш Маркази Сизга IT-Маркет платформаси ва IT-Ресруитмент лойиҳаси орқали иш топиш ҳамда мутахассисларни ишга олиш бўйича энг яхши ечимларни таклиф этади.

IT-Маркет: Бўш иш ўринлари ва резюмеларни ўзида мужассам қилган платформа

IT-Маркет - иш изловчилар ва иш берувчиларни бирлаштирган экотизимдир. Ҳозирда платформада 1521 та бўш иш ўринлари ва 1807 та резюме мавжуд. Ушбу резюме эгаларидан 1265 нафари муваффақиятли ишга жойлаштирилди. Платформадаги бўш иш ўринларининг тоифалар бўйича батафсил тақсимоти:

- Сунъий интеллект (AI) - 19;

- 1С дастурчи - 36;

- Лойиҳа менеджери - 52;

- Таҳлилчи - 66;

- Тизим/тармоқ администратори - 67;

- Менеджерлар - 99;

- Дизайнерлар - 156;

- IT-лойиҳа бошқарувчиси - 494;

- Дастурчилар - 532.

Талаб кўп бўлган мутахассислар:

- Project Manager;

- Fullstack Developer;

- Backend Developer;

- Frontend Developer;

- Data Scientist.

Биз 50 дан зиёд етакчи компаниялар, жумладан H&K Group, Venkon Group, EBM Digital, Fina2, Softline, UZCOSMOS ва бошқа IT-ташкилотлар билан ҳамкорлик қиламиз. Бу ўз навбатида бўш иш ўринлари ва номзодлар бўйича энг яхши таклифларни беришимизга имкон яратади.

IT-MARKET Телеграм каналига аъзо бўлинг ва ўз карьерангизни биз билан яратинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг