Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келажакка мактуб...

Келажакка мактуб...

Бугунги қаҳрамонимиз алоқа соҳасида 44 йиллик тажрибага эга мутахассис, «Моҳир алоқачи» фахрий унвони соҳиби Раҳмонберди Эгамович Зикиров. 

Фахрий алоқачи бугун 75 ёшни қаршилади.

Раҳмонберди Зикиров алоқа соҳаси ривожланиш тарихи ва бу соҳанинг унинг тақдирига кўрсатган таъсири ҳақида ўз ҳикоясини шундай бошлайди:

– 1950 йил, 20 августда Чиноз тумани, «Йўлтушган» қишлоғида туғилганман. 1956 йил 1-синфга бориб, 1966 йил 10-синфни битирдим. Математика фанига қизиққанлигим учун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кириб, математика фани ўқитувчиси бўлмоқчийдим. Отам раҳматли икки амакимни уйга чақириб, улар билан мени келажагим ҳақида маслаҳат қилдилар. «Келажак алоқа соҳаси билан! Шу касбга ўқиса, кам бўлмайди!» деб ўз фикрини билдирган амакиларимдан бири йиллар ўтиб, ҳақ бўлиб чиқди.

Ўша кезлар фазогир Юрий Гагарин қаҳрамонлиги шов-шув бўлган ва фалакиёт илмига қизиқиш ортган вақтлар эди...  

1966 йил менга талаба бўлиш насиб этмади. Сабаби, Тошкент электротехника алоқа институтига кириш учун физика фанидан «йиқилдим» ва уйга қайтиб кетдим. Келаси йил ёзгача амакимни олдиларида киномеханик ёрдамчиси бўлиб ишладим ва яна умид билан Алоқа институти остонасига келдим. Бу сафар  математика фанидан ўтолмадим.

Ниҳоят, 1968 йил мен учун  жуда ҳам бахтли йил келди! Шу йили талаба бўлдим! Шундай қилиб, катта ҳаёт, катта шаҳар мени ўз қучоғига олди!

Отамнинг почта хизматчиси бўлиб ишлаганликлари мени шу соҳага етаклагандир балки.

Бу тақдир! Ҳаётимни эса алоқа соҳаси ва хусусан, почтасиз тасаввур этолмайман!.. 

Қаҳрамонимиз ҳикояси давоми билан Xabar.uz’нинг You Tube саҳифасида танишинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг