Ким Чен Иннинг 11 ёшли қизи КХДР раҳбари бўлиши мумкин
Жанубий Корея миллий разведка хизмати (NIS) маълумотларига кўра, КХДР ҳукумати Ким Чжу Эни мамлакат раҳбарлиги учун «кучли номзод», деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Ким Чен Иннинг қизи оммага кўпроқ кўриниш бераётганига қараб NIS шундай хулосага келган.
Шимолий Корея раҳбарининг ўзгариши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлиши Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашиб бораётгани билан боғлиқ. Жанубий Корея разведкаси тўплаган маълумотларга кўра, унда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфи юқори, бу стресс, тамаки ва алкоголга ружу қўйиш оқибати бўлиши мумкин.
Ким Чжу Э — ягона танлов эмас, келгусида Шимолий Корея ҳукумати бошқа номзодларни, жумладан, КХДР раҳбарининг бошқа фарзандларидан бирини танлаши ҳам мумкин, дейилади NIS баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter