Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кинематография агентлиги томонидан маҳаллаларда миллий фильмлар намойишлари бўлиб ўтмоқда

Кинематография агентлиги томонидан маҳаллаларда миллий фильмлар намойишлари бўлиб ўтмоқда

Кинематография агентлиги томонидан маҳаллаларда Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган миллий фильмлар намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур намойишлар «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» давлат дастури доирасида юртбошимиз ташаббуси билан «Маҳаллада дув-дув гап», «Маҳалламизда янги Ўзбекистоннинг янги кинофильмлари» шиори остида ташкил этилиб, юртимизнинг барча маҳаллаларида ўтказилиши режалаштирилган.

- Биз юртимизнинг чекка маҳаллаларида, гузарлар, аҳоли яшаш пунктларида миллий фильмларимизнинг намойишларини ўтказмоқдамиз. Мухлислар бу фильмларни илиқ таассуротлар ва катта қизиқишлар билан кутиб олмоқда. «Янги Ўзбекистон»да кинематография соҳасида «маҳаллабай» тизимининг жорий этилганлиги ва амалдаги тарғиботлари юксак даражада кетмоқда, дейди Кинематография агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бўлим бошлиғи Фармон Розиқов.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат», Шоҳрух Расуловнинг «Бир кунлик тўй», Зилола Жўраеванинг «Афв», Жамилахон Пўлатованинг «Аёл қалби», Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг «Мактаб-ҳаётим», Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмлари намойиш этилди.

Шунингдек, Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази билан ҳамкорликда таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон сафарлари вилоятлар бўйлаб уюштирилди.

Кинокарвон сафарида кўплаб таниқли киноижодкорлар билан ҳудудларда ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, жонли мулоқотлар ташкил этилди, иқтидорли ёшлар учун кинорежиссёрлар томонидан кастинглар ўтказилди.

- Кинокарвон сафарлари кўтаринки руҳда ўтмоқда. Айниқса, «маҳаллабай» акцияси доирасида фильмлар намойишлари, шу билан бирга «Киноклуб» ихтисослаштирилган автотранспортлари орқали чекка ҳудудларга ҳам фильмлар етказиб бериляпти. Муҳими, юртдошларимиз ушбу ташаббуслардан жудаям мамнун, дейди Миллий кинематографияни ривожлантириш Марказидан вакил Барно Ўнгбоева.

Дастур доирасида маҳаллаларда фильмлар намойишлари ҳали давом этади. Шунингдек, Агентлик томонидан олдинда ўтказиши режалаштирилаётган Дилмурод Масаидовнинг «Аёл қисмати», Иброҳим Расуловнинг «Муҳаббат баҳори», Ёлқин Тўйчиевнинг «Эврилиш» каби фильмларнинг катта премьераларидан сўнг, «маҳаллабай» тизимида миллий намойишлари ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг