Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир кунда 3 та портлаш, ИШИДнинг қайтиши ва бошқа хабарлар хроникаси

Бир кунда 3 та портлаш, ИШИДнинг қайтиши ва бошқа хабарлар хроникаси

Бугун Кобул халқаро аэропорти яқинида 3 та портлаш юз берган. Қуйида ана шу портлашлар ҳақидаги хабарлар хроникаси билан танишишингиз мумкин.


 

00:07. Пентагон Кобулдаги портлашлар бўйича брифинг ўтказмоқда ва терактларни ИШИД амалга оширганини расман эълон қилди.

00:04. Пентагоннинг расман маълум қилишича, портлашларда 12 та америкалик аскар ҳалок бўлган, 15 таси яраланган.

23:59. Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар орасида ёш болалар (тахминан 20-30 та) борлиги айтилмоқда.

23:47. Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас кейинги ҳафта Ўзбекистонга келади. Муҳокама мавзуси Афғонистондаги вазият.

23:39. Венгрия ҳам Афғонистондан фуқароларини эвакуация қилиш ишларини якунлади.

23:32. Кобулдаги терактларда қурбон бўлган АҚШ аскарлари сони 11 тага етди, уларнинг орасида ҳарбий шифокор ҳам бор.

23:24. АҚШ қўшинлари тўлиқ чиқиб кетгач, хоҳловчилар Афғонистонни бемалол тарк этишлари мумкин, демоқда толибонлар.

23:19. Бугунги портлашлар сабабли толибонлар АҚШ қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетиш муддатини узайтирмайди.

23:14. Кобулнинг толибонлар назорати остидаги ҳудудларида вазият барқарор, демоқда ҳаракат вакиллари.

23:10. Портлашлар оқибатида ҳалок бўлган америкалик аскарлар сони 10 тага етди.

23:08. Кобул аэропорти яқинида учинчи портлаш юз берди, демоқда РИА.

23:05. Портлашлар оқибатида 60 киши ҳалок бўлган, 150 нафардан ортиқ одам жароҳат олган.

22:50. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш кейинги ҳафтада Кобулдаги портлашлар бўйича БМТ хавфсизлик кенгашининг 5 та доимий вакили иштирокида йиғилиш ўтказади.

22:40. Германиянинг сўнгги самолёти Афғонистонни тарк этди, демоқда немис ташқи ишлар вазирлиги.

22:32. Кобулдаги портлашлар тинч аҳолига қаратилмаган, шаҳардан хорижликлар чиқиб кетиши билан терактларга барҳам берилади, деди толибонлар вакили.

22:22. АҚШ президенти Жо Байденнинг Исроил бош вазири билан учрашуви Афғонистондаги вазият туфайли қолдирилди.

22:18. Толибонлар шаҳарда яна терактлар содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

22:12. Толибонлар портлашларда ИШИД вакиллари айбдор эканини расман эълон қилди.

22:10. 2001 йил 11 сентябр воқеаларида Усома бин Ладеннинг қўли йўқ эди, демоқда толибонлар вакили.

22:04. WSJ нашрининг ёзишича, портлаш оқибатида 4 нафар америкалик денгиз пиёда аскари ҳалок бўлган.

21:52. Кобулдаги портлашлардан сўнг афғон халқи ичида саросима бошланган, одамлар ваҳимага тушиб қолган.

21:47. Толибонларнинг тасдиқлашича, портлашлардан бири АҚШ аскарлари жавобгар бўлган ҳудудда юз берган.

21:44. Толибонлар Кобулдаги портлашларни муҳокама қилишни бошлади, демоқда уларнинг вакили.

21:41. Қозоғистон Афғонистондан эвакуация қилинаётган самолётларга қозоқ аэропортларидан ёнилғи қуйишга рухсат берди.

21:35. БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг айтишича, портлашдаги жабрланганлар орасида ҳозирча БМТ ходимлари йўқ.

21:28. Америка президенти Жо Байден эрта тонгданоқ миллий хавфсизлик бўйича шошилинч йиғилиш ўтказган.

21:22. АҚШда республикачилар Афғонистон пойтахтида содир бўлган портлашларда президент Жо Байденни айбламоқда: "қўллари қонга ботган".

21:18. Кобулдаги портлашларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган, демоқда РИА.

21:08. Франция президенти Эммануэл Макрон Афғонистондан бир неча юз афғон фуқаросини эвакуация қилишга тайёрлигини билдирди. 

20:55. НАТО раҳбари портлашларга қарамай, эвакуация ишларини тўхтатмасликка чақирди.

20:39. "Толибон" ҳаракати вакиллари ҳозирча ҳар иккала портлаш ҳақида расмий изоҳ берганича йўқ.

20:34. Ҳар иккала портлаш ортида ИШИДнинг Хуросон филиали террорчилари тургани айтилмоқда Telegraph нашрининг ўша ердаги мухбири томонидан.

20:27. Воқеалар янада ойдинлашмоқда. Демак, биринчи портлашда худкуш террорчи "Барон" меҳмонхонаси олдигача борган ва кейин ўзини портлатган.

Иккинчи портлашга эса Кобул аэропорти дарвозаси ёнига қўйилган машинага ўрнатилган бомба сабаб бўлган.

20:20. Кобулдаги иккинчи портлаш автомобил портлаши ортидан юз берган.

20:15. Кобулдаги портлашнинг биринчиси қуйидаги суратда айлана билан белгиланган ҳудудда юз берган, иккинчиси "Барон" меҳмонхонаси яқинида.

20:09. Франция эртагача ҳаммани кўчириб бўлиши керак. Афғонистонни охирги бўлиб элчи ва унинг ҳамкасблари тарк этади.

20:05. Бу орада Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ҳам яхшигина портлаш юз берди. Айтилишича, ҳарбий қисмдаги омборлардан бирида чиққан ёнғин портлашга сабаб бўлган.

20:02. Британия бош вазири Борис Жонсон фавқулодда йиғилиш чақирди. Унда яна Афғонистондаги вазият асосий масала бўлади.

19:59. Кобул аэропортида эвакуация ишлари давом этмоқда.

19:55. Кобулдаги портлашларни ИШИД террорчилари амалга оширган, демоқда Politico нашри.

19:52. Al Jazeera телеканали портлаш натижасида 50 дан ортиқ одам яраланганини айтмоқда.

19:50. Кобулдаги шифохоналардан бирига 10 кишининг жасади ва 15 дан ортиқ яраланганлар олиб келинган, демоқда РИА.

19:47. Американинг Кобулдаги элчихонаси фуқароларга аэропортга яқинлашмасликни, яқинлашганларга тезроқ кетишни айтмоқда.

19:45. Турк ҳарбийлари иккинчи портлашни тасдиқлади. Fox телеканали хабарига кўра, иккинчиси америкаликлар жойлашган меҳмонхона ёнида содир бўлган.

19:44. Аэропорт яқинида иккинчи портлаш юз бергани айтилмоқда.

19:40. Портлаш оқибатида америкалик аскарлар ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

19:36. Al Jazeera телеканалининг айтишича, портлашда камида 15 киши қурбон бўлган.

19:31. Кобулдаги портлаш британияликлар жойлашган Baron меҳмонхонаси ёнида содир бўлган, демоқда WSJ.

19:24. Портлаш оқибатилари қуйидаги суратда

19:12. Портлашни худкуш-террорчи амалга оширгани аниқланди.

19:02. Маҳаллий вақт билан 18:15 ларда Кобул аэропорти яқинида кучли портлаш юз берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг