Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулдаги портлаш қурбонлари сони ортмоқда

Кобулдаги портлаш қурбонлари сони ортмоқда

Кобулдаги мактабларда содир бўлган кучли портлашлар оқибатида қурбонлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар тарқатди.

«Абдулраҳим Шаҳид» мактабидаги портлаш оқибатида ҳозирча 22 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони аниқ эмас. Портлаш жабрланганлари ҳақидаги маълумот ҳар дақиқада ўзгараётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги бир нечта мактабда портлашлар содир бўлган. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот буни зиммасига олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг