Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коинотнинг энг катта уч ўлчамли харитаси тузилди

Коинотнинг энг катта уч ўлчамли харитаси тузилди

Фото: «SDSS»

«eBOSS» халқаро лойиҳаси астрофизиклари Коинотнинг энг улкан уч ўлчамли харитасини тузишди. Бу ҳақда «SDSS» лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.

Олимларнинг айтишларича, уларнинг беш йиллик тинимсиз меҳнати Коинотнинг 11 миллиард йиллик номаълум тарихини очиб беради.

Уч ўлчамли харита Коинот тузилишига янада аниқлик киритган: «фазовий тўрлар» акс эттирилиб, уларнинг оралиқларидаги Коинот яралганидан кейинги тахминан 380 миллион йиллик бўшлиқ тўлдирилган. Энди астрофизиклар Коинот кенгайиши баробарида галактикалар қандай тақсимланганини билишади.

Ушбу маълумотларни космологиядаги номувофиқлик ҳам тасдиқлайди: уч йил аввал Коинотнинг кенгайиш тезлиги ҳақида маълумотлар чоп этилганди, ўшанда «Планк» телескопидан олинган маълумотлар ва «Ҳаббл» обсерваторияси маълумотларидаги тафовут 9 фоизни ташкил этганди.

Оксфорд университети астрономи Ева-Мария Мюллернинг таъкидлашича, «фақат ҳозирги уч ўлчамли харита ёрдамидагина Ҳаббл доимийси ўлчовларида номувофиқликлар борлигини аниқлаш мумкин».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг