Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Коинотнинг ёш гўзали» 19 ёшида вафот этди

«Коинотнинг ёш гўзали» 19 ёшида вафот этди

Фото: «Новости»

«Коинотнинг ёш гўзали - 2017» Лотте ван дер Зее юрак ҳуружидан вафот этди. Бу ҳақда унинг «Instagram»даги саҳифасида хабар қилинган.

«Новости» агентлигининг маълум қилишича, қиз Австриядаги тоғ курортида бўлган. Уни ўз хонасида беҳуш ҳолда топишган. Маҳаллий шифокорлар уни сунъий комага тушириб, Мюнхендаги махсус касалхонага олиб келишган ва қиз ўша ерда юрак ҳуружидан вафот этган.

Ҳозирча ўлимнинг бошқа тафсилотлари номаълум.

Айтилишича, Лотте ван дер Зее 20 ёшга тўлишидан бир кун аввал вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг