Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кола ичиши оқибатида 12 ёшли бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Кола ичиши оқибатида 12 ёшли бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Россиянинг Владивосток шаҳрида кола ичиш оқибатида 12 ёшли бола қонли қусиш билан шифохонага ётқизилди.

Маълум қилинишича, бола фавқулодда ҳолатда касалхонага олиб келинган. Беморнинг сўзларига кўра, у узоқ вақт давомида кока-кола ичиб келган.

Эндоскоп қўлланилганда шиллиқ қатлам билан минимал контактда дарҳол микроқон кетиш ҳолатлари кузатилди. Бу болада эрозив гастрит борлигини ва кола ичиши оқибатида бу ҳолат оғирлашганлигини кўрсатади”, — дейди эндоскопист шифокор Маргарита Лемза.

Ҳозир болани узоқ муддат даволаш ва гастроэнтеролог назорати кутиб турибди. Шифокорга кўра, ҳазм тизимидаги ҳар қандай касалликда газланган ичимликлар оғир оқибатларга олиб келади.

Шифокорлар сўнгги пайтларда эрозив гастрит, панкреатит ва ҳатто панкреонекроз билан касалланган болалар сони ортиб бораётганини тасдиқлашмоқда. Бу касалликларга нафақат газланган ичимликлар, сунъий ва фастфуд таомлар ҳам сабаб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг