Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Президент собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  Бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Алламжонов шу йилнинг октябрь ойи бошида президент матбуот хизмати раҳбари лавозимидан олинганди. Шу вақтга қадар уни қаерга ишга ўтгани маълум қилинмаган.

Аввалроқ, Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг