Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комил Алламжоновга суиқасд қилишда гумонланганларнинг бири қўлга олинди

Комил Алламжоновга суиқасд қилишда гумонланганларнинг бири қўлга олинди

26 октябр куни Тошкент қуролли ҳужум содир этган шахсларнинг бири қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда

Улар Президент Администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд қилишда гумонланганди. 

26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашинага қарата 2 нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиб, номаълум томонга яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган. 

Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бир нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг