Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компьютер ўйинларига кўчган машҳур фантастик кинолар

Компьютер ўйинларига кўчган машҳур фантастик кинолар

Фото: «Terabayt.uz»

Илмий-оммабоп романлар, видеоўйинлар ва фильмлар муаллифлари ўз асарларида инсониятни кўп бор ер юзидан йўқ қилиб юборишган. Иш фақат ядро уруши билан чеклангани йўқ, албатта. Муаллифлар ерда ҳаётнинг тугаши билан боғлиқ айрим назариялардан шу қадар илҳомланиб кетишдики, энди улар охирзамон ҳақида ҳақиқатан ҳам жиддий ўйлай бошлашди. «Terabayt.uz» сайти бестселлер кино ва компьютер ўйинлари ҳақида шундай ёзади.  

Машиналар одамлардан батарея ясайди

Ғоя қаердан? «Матрица»  трилогияси

1999 йилда  кинотеатр экранларига «Матрица» жангари лентаси чиқди. Фильм  юракни эзадиган келажак ҳақида эди. Унда сунъий интеллект инсониятни  қулга айлантиради. Кино бир зумда машҳур бўлиб кетди. Фантастик адиб Айзек Азимовнинг асарларидаги ғоялардан ҳамда Мамори Осининг «Қурол-аслаҳалардаги шарпалар»и дан илҳом олган режиссёрлар — Вачовскилар машиналар исёнини илмий-фантастик жангари фильмида мужассамлаштира олишди.

«Матрица»ни яратувчиларнинг талқини бўйича 21-асрда  роботлар инсониятга қарши исён кўтаришга қарор қилади. Машиналарга қарши муваффақиятсиз курашлардан кейин одамлар темиртанларни электр қувватисиз қолдириш мақсадида сайёрани қeёшдан  тўсиб қўйишга мажбур бўлади. Инсонларга қасдма-қасд роботлар электр энергиясини энди бошқача усулда, яъни инсонларнинг ўзидан ола бошлашади.

Инсонни батарейкага айлантирар экан, машиналар одамларни адоқсиз сунъий уйқуга мубтало қилади, яъни матрицага айлантиради. роботлар исканжасидан қутилиб чиққанлар учун  ердаги ягона хавфсиз жой бу Сеоне эди, инсоният урушларга барҳам берувчи даҳони кутаётганди.

«Матрица» кўплаб видеоўйинлар ва кинолойиҳа муаллифлари учун ғоявий илҳомлантирувчи манбага айланди. 2003 йилда Вачовскилар самовий фантастика сериали  «Аниматрица»га продюсер бўлишди. Ушбу сериалда машиналарнинг инсонлар билан қарама-қаршилиги тўла очиб берилган.

Одамлар нефтсиз ақлдан озишади

Ғоя қаердан: «Ақлдан озган Макс» (фантастика)

Режиссер Жорж Миллернинг фикрича, бир кун келиб нефть тугайди, ўшанда одамлар ақлдан озади.  «Ақлдан озган Макс»да  ким рулда бўлса, ўша одам яшаб қолади. Қароқчилар изғиб юрган йўлларда автомобиль инсон учун чин маънода ягона ишончли дўст бўлади. Келажакда жиноятчилик шу қадар кенг тарқаладики, адолат эртакдек туюлади. Одамлар машина ғилдирагига янги резина олиш учун ҳатто бир-бирини ўлдиришга тайёр туради.

Агар буларнинг барчаси сафсата, одамлар автомобиль учунгина бир-бири билан ёқалашмайди, деб ўйласангиз, унда  Жорж Миллер бу борада сиз билан баҳс бойлашган бўларди. 1973 йилда ўсмир  Жорж ўзининг юрти Австралияда нефть инқирозининг гувоҳи бўлади. Унинг кўз ўнгида автомобилга ёнилғи қуйиш шахобчаларида  одамлар биринчи бўлиб ёнилғи олиш мақсадида бир-бирини калтаклашади. Ўшанда одамларни на нарх, на навбат ва на қонун тўхта оларди. Айнан ўшанда Миллернинг хаёлига одамлар шахсий транспорти учун охирги нафасигача курашиши ҳақида картина яратиш ғояси келади.

«Ақлдан озган Макс» картинаси  «Илайнинг китоби», «Йўллар», «Fallout»  ўйин сериалини, ҳатто «Саргузаштлар вақти» мультфильмини яратишга туртки берди.

Яна икки минг йилдан кейин сайёрамизни маймунлар эгаллайди

Ғоя қаердан: «Маймунлар сайёраси» (фантастика)

Шу номдаги роман асосида 1968 йилда олинган  «Маймунлар сайёраси» картинасида инсонга унчалик ҳам  дўст бўлиб кўринмайдиган шимпанзелар намойиш қилинганди. Биринчи фильм сюжети  одамсимонларнинг келажакда олий ирққа айланиши ҳақда юзаки ҳикоя қилади. Бироқ инсоният қул қилинишининг тўлиқ тарихи 2011 йилда «Маймунлар сайёрасида исён» киносида кенг баён қилинади.

Фильм сюжети бўйича,  Альцгеймер касаллигига қарши дори-дармон  қидириш мақсадида олимлар маймунлар устидан генетик тажриба ўтказадилар. Ихтиро қилинган вакцина туфайли маймунлар жуда тез ривожлана бошлайди ва қафаслар ҳам улар учун тўсиқ бўлолмай қолади. Тажриба ўтказилаётган маймунлар лабораториялардан қочишга қарор қилишади. Одамларга-чи, одамларга нима бўлади? Ўйлаб топилган вакцина инсоният учун ҳалокат келтиради. Эпидемия сайёрамиз аҳолининг катта қисмини нобуд қилади, натижада маймунлар сон бўйича устун ирққа айланади.

Дарвин назариясининг тескариси фантастика ишқибозларини шунчалик қизиқтириб қўйдики, натижада қатор кинофильмлар суратга олинди.  Маймунлар сайёраси ҳақида нақ тўққизта тўлиқ метражли кино суратга олинган. Инсоният маймунлар томонидан қул қилиниши тарихи «Юлдузлараро жанг» фильмларичалик машҳур эмас, албатта. Лекин шунга яқинлашай деяпти.

«Ғазаб вируси» одамларни зомбига (манқурт)га айлантиради

Ғоя қаердан:  «28 кун ўтиб»

«28 кун ўтиб» зомби-апокалипсис ҳақидаги биринчи кино эмас, лекин айнан шу кино илмий нуқтаи-назардан инсониятни йўқ қилиб юборишни кўрсатиб берган. Агар классик «Мурдалар уйғониши» киносида «Инжил» мавзуси талқин этилган бўлса, Дэни Бойлнинг шундай бўлиб қолишига генетик тажрибалар айбдор бўлади.

Фильмда олимлар пала-партиш иш қиладилар ва янги  «Валиум» ўрнига «Ғазаб вирусини» яратадилар. Тажриба шимпанзелар устида олиб борилади, улар бир одамни тишлаб олади ва шундан кейин эпидемия  бошланади. Назоратдан чиқиб кетган вирус Англия бўйлаб жуда тез тарқалади ва мамлакат аҳолисининг катта қисмини нобуд қилади.

«Ғазаб вируси» асабга таъсир қилади, уни доимий тажовузкор қилиб қўяди ва у атрофдагиларга нисбатан кўр-кўрона нафрат билан қарайдиган бўлади. Вирусга асос қилиб Эбола безгаги олинади, чунки у ўхшаш симптомларга эга — тананинг қуриб қолиши ва кучли қон кетиш, жумладан, кўздан.  «Эбола вируси»га ўхшаб, «28 кун ўтиб» киносидаги  эпидемия ҳам қон орқали юқади.

Кинонинг биринчи қисми томом бўлгандан кейин, унинг давоми  — «28 ҳафта ўтиб» картинаси ҳам намойиш қилинди. “Ғазаб вируси” Буюк Британия аҳолисининг катта қисмини нобуд қилгач, бошқа мамлакатларга ҳам ўтади.

Мурдалар кўринмаганига қарамай, «28 кун ўтиб» киноси айнан зомби-жанрга катта таъсир кўрсатди. Кинодаги ғоя машҳур «Left4Dead» видеоўйинига кўчирилган.

Ядровий урушдан кейин одамлар метро бекатларида яшай бошлайди

Ғоя қаердан: «Метро 2033» романи

2005 йилда чиққан Дмитрий Глуховскийнинг «Метро 2033» номли романи бутун бошли фантастик киноларнинг дебочасига айланди. Китоб ядро урушидан омон қолиб, метроларда яшаётган одамлар ҳақида ҳикоя қилади.

Тирик қолган инсонлар ер остида ўз цивилизациясини яратади.

Бу ерда тинч аҳоли яшаётган бекатлар ҳам бор, лекин метронинг аксарият ҳудудлари жиноий гуруҳлар томонидан эгаллаб олинган. Одамлар яшаб қолишни — сабзавот етиштиришни, зимистонга мослашишни ва емак топишни ўргандилар. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, юқорига,  мутантлар эгаллаб олган ҳудудларга чиқишга муваффақ бўлган сталкерлар дори-дармонни қидиришади. Метродан бошқа жойларда тирик одамлар қолмайди. Радиация таъсирида жонзотлар ва ўсимликлар мутацияга учраб, қўрқинчли махлуқларга айланади. Улар вақти-вақти билан пастга — одамлар яшаётган ертўлага ҳам мўралаб қўяди.

Ядро уруши мавзуси роман ёзилишидан ҳам аввал кўтарилган эди, лекин айнан адиб Глуховский тирик қолганларни мана шундай ностандарт шароитга ўтказади. «Метро 2033» романи бир неча тилга таржима қилинган ҳамда Россия ва бошқа мамлакатларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Ушбу китоб ғояси бўйича 2010 йилда видеоўйин яратилган эди. Ўйин танқидчилар ва геймерлар томонидан яхши баҳоланди. Унчалик кўп сотилмаган бўлса-да, аммо ўзининг фанатлари бор. Келаси йили дастурчилар ўйин сериясининг давомини тайёрламоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг