Конгода Италия элчисини ўлдиришди
Италиянинг Конго Демократик Республикасидаги элчиси Лука Aттанасио душанба куни мамлакат шарқидаги қуролли ҳужум оқибатида ўлдирилди, дейилади Италия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
ANSA ёзишича, машинага ҳужум Гома шаҳрида содир бўлган, шундан сўнг дипломат шифохонага юборилган: у ўша ерда жон берган.
Aттанасиодан ташқари полициячи ҳам ҳалок бўлган.
«Reuters» хабарига кўра, БМТ карвонига қилинган ҳужум маҳаллий вақт билан соат 10:15да (Тошкент вақти билан 13:15) Каньямахоро шаҳри яқинида содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter