Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конор Макгрегор автоҳалокатга учради (фото)

Конор Макгрегор автоҳалокатга учради (фото)

Икки вазнда UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор автоҳалокатга учради. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

«Ҳозиргина мени машина орқамдан уриб юборди. Ҳайдовчи мени қуёшда кўра олмади. Тўлиқ тезликда менга тўғри келди», — деб ёзган Макгрегор ўз саҳифасида.

34 ёшли ирландиялик спортчи ўзини автомобилда уриб юборган одамга қарши айблов қўймоқчи эмаслигини айтди.

Воқеадан сўнг Макгрегор машина ҳайдовчисидан шикастланган велосипедини юкхонага қўйиб, уйига элитиб қўйишни сўраган.

Спортчи жиддий жароҳат олмаган. Лекин велосипед яроқсиз аҳволга келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг