Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корея Республикаси ўзбекистонликларнинг мамлакатга киришини чеклаши мумкин

Корея Республикаси ўзбекистонликларнинг мамлакатга киришини чеклаши мумкин

Фото: Xabar.uz

Корея Республикасига Е-9 визаси билан жўнаб кетишга тайёргарлик кўраётган фуқаролар диққатига муҳим эълон берилди.

2021 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Корея Республикасига фуқароларни вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда кириб бориши қайта йўлга қўйилган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан жорий йил 6 январь куни ташкилий тарзда 65 нафар биринчи маротаба шартномаси келган ҳамда 35 нафар қайта шартнома билан келган фуқаро вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Корея Республикасига жўнатилган.

Фуқаролар Корея Республикаси томонидан тан олинган вакцина билан эмлангани ҳамда кетишдан 72 соат олдин олинган ПЗР тести натижасига кўра Covid-19 инфекцияси аниқланмаганига қарамасдан, Корея Республикаси ҳудудида кириб борган юртдошларимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган.

«Хусусан, 2021 йил 23-30 декабрь кунлари жўнаб кетган фуқароларнинг 1 нафарида, 2022 йилнинг 6 январь куни жўнаб кетган 98 нафар фуқаронинг 6 нафарида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли Корея Республикаси томонидан Ўзбекистон учун ушбу давлатга кириб борувчи фуқаролар сони қисқариши, ҳаттоки вақтинчалик тўхтатилиши каби чекловлар қўйилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.

Шунингдек, сизлардан карантин қоидаларга қатъий амал қилишингизни, агарда ўзингизда коронавирус инфекцияси аломатларини сезсангиз, фуқаролар билан муомалада бўлмаслигингизни сўраймиз», дейилади агентлик эълонида.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларимизнинг Корея Республикасига чекловларсиз кириб боришини таъминлаш мақсадида қуйидаги чораларни кўришга мажбур бўлаётганини қайд этди:

  1. Корея Республикаси Инсон Ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан жўнаб кетиши тасдиқланган фуқаролар кетишдан олдин жами 3 марта ПЗР тестидан ўтишлари белгиланди;
  2. Фуқарода Корея Республикасига боргач, Covid-19 инфекцияси аниқланса, барча харажатлар фуқаро томонидан амалга оширилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг