Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўргазмада иштирок этган бир тонналик қовоқ жаҳон рекордига эриша олмади

Кўргазмада иштирок этган бир тонналик қовоқ жаҳон рекордига эриша олмади

фото: 120.su

Тревис Гингер Миннесота штатидан (АҚШ) қовоқ танловида иштирок этиш учун Калифорнияга келди.

Ва бу одам кетма-кет тўртинчи йил биринчи совринни қўлга киритди. У ўстирган ваҳимали қовоқ 1121 килограммни ташкил қилади. Тўғри, мўъжизавий қовоқ жаҳон рекордини ўрната олмади, лекин боғбон бундан хафа эмас. Чунки олдинги рекорд (1247 килограмм) ҳам унинг ўзига тегишли эди.

Тревис шунчаки ҳаваскор эмас, балки боғдорчилик бўйича ҳақиқий мутахассисдир, яъни агроном. Ушбу соҳа бўйича ўқитувчилик қилади. Боғбон ҳар қандай ўсимликни, экинни етиштиришда асосий нарса соғлом тупроқ ва фойдали ўғитлар эканлигини айтади. Боғбон бу йилги муваффақиятсиз рекордни кузда об-ҳаво унчалик қулай бўлмагани билан изоҳлади.  

Улкан қовоқ тез орада Хеллоуин байрамида иштирок этади – ғолиб уни санъат асарига айлантириш учун «ҳайкалтарош»ларга топширишга қарор қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг