Коронавирус билан касалланиши мумкин бўлган жониворлар рўйхати тузилди (инфографика)
Олимлар коронавирус инфекциясини юқтириб олиши мумкин бўлган жониворлар рўйхатини тузишди — унга умуртқалиларнинг 410 тури киритилган. Ушбу илмий иш ҳақида «Оммавий механика» ёзмоқда.
Рўйхатни шакллантиришда олимлар жониворларда ангиотензинга айланувчи фермент 2 бор-йўқлигига эътибор қаратишди. Чунки айни шу фермент коронавирус учун ҳужайраларга «кириш нуқтаси» саналади.
Жониворлар бешта хавф гуруҳига тақсимланди (инфографика).
Энг хавфли гуруҳ:
- тор бурунли маймунлар ва гоминидлар (жами 18 тури).
Иккинчи гуруҳ:
- китлар, дельфинлар, кемирувчилар, буғулар, лемурсимон приматлар, чумолихўрлар ва бошқалар (жами 28 тур).
Ўртача хавф гуруҳи:
- мушуксимонлар, жумладан, уй мушуги, жуфт туёқлилар, қуёнсимонлар.
Тўртинчи гуруҳ:
- итлар, чўчқалар, отлар, филлар (Африка).
Энг хавфсиз гуруҳ (бу жониворлар коронавирусни юқтириб олиши эҳтимоли жуда паст):
- қушлар, денгиз мушуклари, тимсоҳлар, уй сичқонлари ва бошқалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter