Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус бўйича вазият ўзгармоқда — вазирлик

Коронавирус бўйича вазият ўзгармоқда — вазирлик

2022 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 216186 (+1123) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
43 нафари Андижон вилоятида,
60 нафари Бухоро вилоятида,
31 нафари Жиззах вилоятида,
25 нафари Қашқадарё вилоятида,
21 нафари Навоий вилоятида,
51 нафари Наманган вилоятида,
39 нафари Самарқанд вилоятида,
20 нафари Сирдарё вилоятида,
37 нафари Сурхондарё вилоятида,
173 нафари Фарғона вилоятида,
35 нафари Хоразм вилоятида,
115 нафари Тошкент вилоятида,
414 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг