Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Италияда, ниҳоят, яхши рекорд қайд этилди

Коронавирус: Италияда, ниҳоят, яхши рекорд қайд этилди

Фото: «Yandex.by»

Италияда бир кеча-кундузда 4693 киши коронавирусдан тузалиб, уларнинг сони 75 945 кишига етди, дея маълум қилди брифингда фуқаролик мудофааси хизмати раҳбари Анжело Боррелли.

«Бу фавқулодда вазиятлар бошлангандан бери рекорд ўсиш саналади», — деди Боррелли.

Унинг сўзларига кўра, умумий касалланганлар сони бир кеча-кундузда 1872 нафарга кўпайиб, эпидемия бошлангандан бери жами 205 463 кишини ташкил этмоқда. Коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони бир кунда 285 нафарга кўпайди. Шу тариқа қурбонлар сони 27 967 кишига етган. Чоршанба куни 323 киши вафот этганди.

Борреллининг таъкидлашича, фуқаролик мудофааси хизмати бошқа брифинг ўтказмайди. Маълумки, февралнинг охиридан бошлаб ҳар куни, апрелнинг ўрталаридан бошлаб эса ҳафтасига икки марта брифинг ўтказилаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг