Коронавирус қандай юқади? Олимлар нарса-буюмлар юзасидан «тирик вируслар»ни топиша олмади

Коронавирус устида тадқиқот ўтказган Германиянинг Бонн университети Вирусология ва ВИЧ тадқиқотлари институти олимлари вирусни юқтиришнинг деярли ягона йўли COVID-19 касалига чалинган инсонлар билан узоқ муддатли ёки яқин мулоқот, деган тўхтамга келишди. Бу ҳақда институт раҳбари Хендрик Штреек маълум қилди, деб ёзмоқда РБК.
Институт 46 таси ўлим билан тугаган 1,4 мингдан ортиқ коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилган Германиянинг Хайнсберг шаҳрида охирги ҳафталарда катта тадқиқот олиб борди.
Тадқиқотчилар нарса-буюмлар юзасидан «тирик вируслар»ни топиша олмади.
«Эшик тутқичлари, телефонлар, ҳожатхоналардан олинган намуналардан лаборатория шароитида вирусларни тирилтира олмадик», — деди Штреек.
Институтнинг хулосаси шу: нарса-буюмлардан коронавирусни юқтириш эҳтимоли ўта паст.
Инфекцияларнинг талафотли тарқаб кетишига доим одамларнинг (яъни касаллар ва соғлом инсонларнинг) ўзаро яқин ва давомли мулоқоти сабаб бўлган, дейди институт раҳбари.
Берлиндаги Charité университети вирусологи Кристиан Дростен ҳам худди шунга ўхшаш хулосага келганди. Унинг айтишича, сезувчанлиги жуда юқорилиги боис коронавирус ҳавода қуриб қолади. Шунинг учун ҳам у касал инсон билан яқин мулоқот қилинганда фақат томчи йўли орқали ўтиши мумкин.
Россиялик эпидемиолог Николай Брико ҳам коронавирус ҳавода ярим соат, узоғи билан уч соатда ҳалок бўлишини айтиб, вирус фақатгина яқин мулоқот қилганлар ўртасида тарқайди, деган фикрни билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter