Коронавирус туфайли 25 миллион киши ишсиз қолиши мумкин
Халқаро меҳнат ташкилоти жаҳонда юзага келаётган реал хавф ҳақида баёнот берди.
Қайд этилишича, коронавирус пандемияси туфайли 25 миллион киши ишсиз қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун барча мамлакатлар расмийлари ўзоро ҳамкорлик қилиши ва кенг кўламли ва тезкор қарорлар қабул қилиши керак. Худди 2008-2009 йилларда глобал молиявий инқироз даврида бўлганидек ҳаракат қилиниши лозим, дейилади ташкилот баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter