Пойтахт касаллик тарқалаётган асосий ҳудуд бўлиб қолмоқда

2020 йил 18 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 518 (+166) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 44 ёшли У.И. (эркак) вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 402 нафар, Тошкент вилоятида 165 нафар, Самарқанд вилоятида 34 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 643 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 32 223 (+643) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 052 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter