Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари 13 фоизга ошди — ЖССТ

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари 13 фоизга ошди — ЖССТ

Фото: Zdrav.Expert

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан ойлик ҳисоботини эълон қилди. Унда 2022 йил 26 декабрдан жорий йил 22 январгача бўлган муддатда Ер юзи бўйича СOVID-19 ни юқтириш ҳолатлари ва инфекциядан ўлим кўрсаткичлари таҳлил этилган.

Маълум қилинишича, ўтган 4 ҳафта давомида 11 миллион нафардан ортиқ кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Улардан 55 мингдан зиёди вирус оқибатида вафот этган.

ЖССТ таҳлилига кўра, 28 кун давомида хасталаниш статистикаси ундан аввалги ойга нисбатан 25 фоизга камайган бўлса-да, бу даврда ўлим кўрсаткичлари 13 фоизга ошгани хавотирли ҳолат. Шу боис ташкилот Ер юзи аҳолисига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.

26 декабрдан 22 январгача энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

  1. Япония — 672 526,
  2. АҚШ — 323 721,
  3. Жанубий Корея — 192 638,
  4. Хитой — 142 066,
  5. Бразилия — 114 916.

Маълумот учун: коронавирус пандемияси бошланганидан буён дунё бўйича қарийб 665 миллион киши коронавирус инфекциясига чалинган. Улардан 6,7 миллион нафардан зиёди касаллик оқибатида вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг