Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан тузалганлар сони 700 нафарга яқинлашмоқда

Коронавирусдан тузалганлар сони 700 нафарга яқинлашмоқда

Фото:РИА «Новости»

Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 10 нафар бемор бутунлай соғайди.

Фарғонада соғайганларнинг 19 нафари чартер рейс орқали Туркиядан, 1 нафари Мисрдан ва яна 1 нафари Прага шаҳридан Фарғонага келишган бўлиб, карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бир нафар фарғоналик бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирган. Улардан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Андижон, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 10 нафари эркак, 12 нафари аёллар бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 30 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 52 нафарга етди.

Қорақалпоғистонда соғайганларнинг 1 нафари Фарғона вилоятидан, 9 нафари Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Кегейли туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 42 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 19 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 29 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 689 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг