Коронавирусдан тузалганлар сони яна ортди

Андижон вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланган 90 нафар бемор малакали шифокорлар назорати остида даволанмоқда.
ЎзА хабарига кўра, шифокорларнинг саъйи-ҳаракати билан Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган шахслардан 4 нафари коронавирусдан бутунлай соғайди.

Касалликдан даволанган фуқаролар маълум вақт реабилитацияга кузатувида бўлади.
Аввалроқ, Фарғона ва Қашқадарёда ҳам беморлар тузалгани хабар берилганди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 74 тага етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter