Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда коронавирусга қарши дорини ноқонуний сотаётганлар қўлга тушди

Тошкентда коронавирусга қарши дорини ноқонуний сотаётганлар қўлга тушди

Фото:«Iiv.uz»

17 октябрь куни Транспортда ХТББ раҳбариятига фуқаро «Н» ариза билан мурожаат қилган. Унда «Х» исмли шахс «COVID-19» вирусига қарши қўлланилаётган «Remdesivir» дори воситасининг ҳар бирини 1.350.000 сўмдан сотаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Сўнгра Транспортда ХТББ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Натижада 1996 йилда туғилган М.Х., 1996 йилда туғилган М.С., 1987 йилда туғилган К.Р. ҳамда 1986 йилда туғилган Ш.А.лар, тадбирда «шартли сотиб олувчи» бўлиб иштирок этаётган фуқаро «Н»га 60 дона «Remdesivir for Injection 100mg» (ВDREM-100) номли дори воситаларини 1.350.000 сўмдан сотиб, 60.000.000 сўм миқдоридаги пулларни санаб олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан аниқланиб, ушланди ҳамда мазкур дори воситалари ва пуллар ашёвиш далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг